Соҳиба Рўзметова аламли тарзда ютқазиб қўйди
Айни вақтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти.
81 кг да Соҳиба Рўзметова қозоғистонлик Гулсая Ержанга қарши рингга кўтарилди. 1-раунд вакиламизнинг устунлигида кечган бўлса-да, кейинги раундларда ҳакамлар қозоғистонлик боксчини ғолиб деб топди. Шундай қилиб, Соҳиба бронза медалига эга чиқадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Олтиной Сотимбоева ва Украина боксчиси Мария Ловчинска жанги кутмоқда.
Фикрлар