Сократис Папастатопулос: Мағлубиятда фақат футболчилар айбдор, мураббий эмас

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Арсенал" клуби ҳимоячиси Сократис Папастатопулос кеча "Вулверхэмптон"га (1:3) қарши баҳсда учралган мағлубиятда футболчилардан бошқа ҳеч кимнинг айби йўқлигини айтди.

“Биз жуда ёмон ўйин ўтказдик. Дастлабки 20 дақиқада ҳамма ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Аммо, шундан сўнг тўпни осонгина йўқотадиган бўлдик. Рақиб қарши ҳужумдан жуда яхши фойдалана олишини билардик ва якунда худди шу нарса сабаб жазоландик. Рақибимизда гол уриш учун бор йўғи 3-4 та имкон бўлди ва улар шуларнинг 3 тасидан фойдаланишди.

Бизга чемпионлар лигасида ўйнаш ва ғалаба қозониш доимо ёқади. Лекин, бунга эришиш осон эмас. Биз аҳмоқ эмасмиз, ҳамма футболчилар масъулиятни ҳис қилиб турибди.

Бугунги ўйинда биз ёмон ўйнадик ва бунга мураббий ёки клубнинг бошқа ходимлари айбдор эмас. Айбдор фақат ўзимиз”, - дейди грециялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “канонирлар” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 66 очко билан 5-ўринни эгаллаб туришибди. Улар ЕЧЛ йўлланмасини берувчи 4-ўринда бораётган “Челси”дан 1 очко кам жамғаришган.

Маълумот учун, “Арсенала” премьер-лиганнг сўнгги 3та турини "Лестер", "Брайтон" ва "Бёрнли"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!