Солари матбуот анжуманига 80 дақиқага кеч қолиб келди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари Ла Лига 27-тури "Реал Мадрид" - "Вальядолид" баҳсидан олдин ташкиллаштирилган матбуот анжуманига кеч қолиб келди.

Аргентиниялик мутахассис ушбу тадбирга 80 дақиқага кеч қолиб ташриф буюрди.

- Минг бора узр сўрайман, - дея ўз кечикканини изоҳлади мураббий.

"Реал Мадрид" ва "Вальядолид" ўртасидаги беллашув 4 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!