Солиқ тўламаган “Реал” футболчилари сони ошмоқда
Ads

Мадриднинг “Реал” клубининг яна бир нечта футболчилари солиқ тўламаганликда айбланмоқда.

Football Leaks нашрининг тарқатган хабарига кўра, ҳимоячилар Пепе ва Фабиу Коэнтрау ҳам бу ишга аралашганликда гумон қилмоқда.

Expresso нашрининг ёзишича, Коэнтрау тахминан 3,5 миллион евро тўламаган. Аммо у солиқ хизмати билан келишишнинг уддасидан чиқишган.

Пепе ҳам 3,77 миллион еврони яширган. Ҳар икки футболчининг агенти Жорже Мендеш ҳисобланади.

Бундан ташқари Football Leaks ҳужжатларида ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳам офшор компаниялари фойдаланганлиги айтилмоқда.