Сон гол урган ўйинда "Тоттенхэм" ғалаба қозонди

Англия Премьер лигасининг 24-турида "Тоттенхэм" ва "Норвич" клублари ўзаро баҳс олиб боришди.

Қизиқарли кечган учрашувда Моуриньо шогирдлари 3 очкони қўлга киритишди.

Беллашувнинг 38-дақиқасида Алли ҳисобни очган бўлса, осиёлик Сон Хён Мин 79-дақиқада "шпорлар"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Меҳмонлар 70-дақиқада пенальтидан киритилган ягона гол билан жавоб қайтара олишди ҳолос. "Норвич"нинг голига жамоа тўпурари Теему Пукки муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!