Сон Хён Мин “Орландо”га қарши ўйинда 4 та голли узатма билан тарих ёзди
"Лос-Анжелес" клуби ярим ҳимоячиси Сон Хён Мин МЛС доирасида тарихий натижа қайд этди.
Жанубий Кореялик футболчи "Орландо"га қарши учрашувда (6:0) бир тайм ичида 4 та голли пас берди. Бу натижа МЛС тарихида фақат иккинчи марта кузатилмоқда: аввал бу натижага 2024 йилда Лионель Месси эришган эди.
Жорий 2026 йилги мавсумда Сон Хён Мин барча турнирларда жами 10 та ассист муаллифига айланди.
Фикрлар