Сўнгги дақиқадаги икки гол Эрик тен Хаг фикрини ўзгартирди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей бўйича фикрини ўзгартирди.
26 ёшли шотландиялик футболчи “Брентдорт”га қарши баҳсда ўйин якунланиши арафасида иккита тўп киритиб, мағлубиятни ғалабага айлантириб юборганидан кейин нидерландиялик мутахассиснинг меҳри жўшиб кетди.
Эрик тен Хаг январда сотиб юборилиши режалаштирган Мактоминайни олиб қоладиган бўлди. Аслида футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.
Мактоминей жорий мавсумда чемпионатда беш маротаба майдонга тушган ва охирги баҳсда ўз ҳисобга иккита гол ёздириб қўйди.
Фикрлар