Сўнгги имкон. Бугун таэквондо бўйича ЖЧнинг охирги куни

Бугун Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастуридан ўрин олган беллашувларда 3 нафар ҳамюртимиз иштирок этиши белгилаб қўйилган. Улар орасида Дмитрий Шокин, Максим Рафалович каби номдор вакилларимизнинг номини учратишимиз мумкин, дея хабар бермоқда МОҚ. Таэквондочиларимиз биринчи жангини қуйидаги рақибларига қарши ўтказишади:

-87 кг: Максим Рафалович – Хадим Наблет (Тринидад ва Тобаго)
+87 кг: Дмитрий Шокин – Атанасиос Николаидис (Греция)
-62 кг: Феруза Содиқова – Натали Хамаиди – (Иордания)

Эслатиб ўтамиз, таэквондчиларимиз ортда қолган 4 кун мобайнида бирорта ҳам медаль қўлга кирита олишмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!