Сотилмайдиган ўйинчи бўлмайди. Англия грандлари Ламин Ямални олиб кетмоқчи
“Барселона”нинг 17 ёшли футболчиси Ламин Ямаль бутун фаолиятини Каталонияда ўтказишга тайёр эканини билдирган.
Бироқ журналист Мигель Диланининг маълум қилишича, Англия Премьер-лигаси грандларидан “Арсенал” ва “Ливерпуль” Ямални ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Англия клублари “Барселона”нинг молиявий аҳволини инобатга олиб, каталонияликлар тез орада ўзларининг энг қимматбаҳо юлдузларидан бирини сотиб юборишига ишонч билан қарамоқда.
Ана шу ўйинчилар Ламиня Ямаль, Гави ва Педри бўлиши мумкин.
Экспертлар Ламин Ямални трансфер қилиш деярли имконсиз эканини таъкидламоқда. Чунки Каталония суперклуби бу ўйинчини ёзда номи сир тутилган клубга 250 миллион еврога сотамагани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Бошқа томондан бундан икки-уч йил муқаддам “Барселона” Ансу Фатини “Манчестер Юнайтед”га 200 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига ҳам қўйиб юбормаган. Фати тез орада кетма-кет жароҳат олди ва бугунги кунда нархи кескин пасайиб кетган ўйинчига айланиб қолган. “Барселона” эса, шу тариқа қимматбаҳо активидан фойдалана олмай қолган.
Фикрлар