Соврин олган Файзуллаев нималар деди?
Москва шаҳрида “Winline Россия Премьер-лигаси қаҳрамонлари”, деб номланган турли йўналишлар бўйича танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди.
ЦСКА ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев “Мавсус кашфиёти” номинацияси бўйича ғолиб, деб эътироф этилди ва махсус соврин билан тақдирланди.
“Мавсум кашфиёти” номинациясининг якуний босқичида уч нафар футболчининг номи кўрсатилган эди.
20 ёшли легионеримиз “Динамо Москва” легионери Бителло ва “Крилья Советов” футболчиси Никита Сатиковни ортда қолдирди.
Мавсумни чемпионат қаҳрамонларидан бири сифатида якунлаган легионеримиз соврин борасида фикр билдирди.
- Мен учун овоз берган ҳаммага раҳмат. Бундай совринни қўлга киритиш жуда ёқимли бўлди. Барча жамоадош дўстларимга, мураббийларга, раҳбариятга мени қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорлик билдираман.
Ота-онам, яқинларим, дўстларим ва ЦСКА мухлисларига алоҳида раҳмат айтаман, - деди Аббосбек Файзуллаев.
Номинация ғолиби бўлган футболчимиз “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. ЦСКА истеъдодли ҳужумкор футболчини ўтган йилнинг августида трансфер қилган эди.
Аббосбек Файзуллаев қисқа фурсатда ЦСКА етакчисига айланди. “Армиячилар” ҳужумини ташкил этишда жонбозлик кўрсатган легионеримиз Россия Премьер-лигасида 22 та учрашувда тўртта тўп киритиб, жамоадошларининг 11 та голига ҳаммуаллиф бўлди.
Москваликларнинг бу трансфери 500 минг еврога тушган эди. Аббосбек Файзуллаев дебют мавсумидаёқ ўзини кўрсата олгани унинг трансфер нархини ошириб юборди.
Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world портали бугунги кунда ўзбек футболчисини беш миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар