Спаллетти: Агар

Миланнинг “Интер” клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти “Ювентус”даги ҳамкасби Массимилиано Аллегрининг шаънига илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Агар шундай имконият бўлганида, “Ювентус”дан кимни олган бўлардим? Менга қўл остимдаги футболчиларим ёқади, лекин, агар кимнидир танлаш керак бўлса, мен бош мураббий Массимилиано Аллегрини танлаган бўлардим”, - дейди Спаллетти.

Эслатиб ўтамиз, бугун А Сериянинг 16-турида “Интер” сафарда “Ювентус” меҳмони бўлади. Турнинг марказий баҳси Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.