“Пахтакор” 30 январь куни назорат учрашувида Дубайда “Спартак” билан майдонга тушади. Расмий ўйинларда охирги марта жамоа “Спартак” билан 1991 йил 19 октябрь куни СССР чемпионати доирасида тўқнаш келиб, Андрей Пятницкийнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган.

Ўтган йили февраль ойида Москвада жамоалар "Откритие Арена" стадионида ўртоқлик беллашувида иштирок этишганди. Унда "Спартак" 4:0 ҳисобида зафар қучганди.

Расмий ўйинлар тоифасида “Пахтакор” москваликлар билан 47 бор учрашув ўтказган. Уларнинг 8 тасида “шерлар” ғалабага эришган бўлса, 18 бор томонлар дуранг натижа қайд этишган. 21 марта “Спартак” зафар қучган. “Пахтакор” рақиб дарвозасига 43 тўп киритган бўлса, Москва жамоаси 78 бор гол уришни уддалаган. “Спартак” ўз тарихида 12 бор СССР чемпионати, 10 марта СССР Кубоги, 10 марта Россия чемпионати ва 3 бор Россия Кубогини қўлга киритган. Айни пайтда жамоани германиялик мутахассис Доменико Тедеско бошқармоқда.

“Спартак” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги назорат баҳси 30 январь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 17:00да Дубайдаги "Жебел Али" мажмуаси майдонида бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ismoil Ismatov
29/01/2021 16:32
Olg‘a tishi yo‘q sherlar
s tj tv
29/01/2021 14:06
Шерлар хатябе бита гол урар галаба козонмасаям

Минбар

Барча блоглар