"Спартак" бош мураббийи мавсум сўнггида клубни тарк этади
"Спартак" бош мураббийи Доминико Тедеско клуб билан амалдаги шартномани узайтирмайдиган бўлди. Бу ҳақида мутахассиснинг ўзи "Зенит"га қарши РПЛ тур ўйинидан сўнг айтиб ўтди.
"Бу клубнинг мураббийи бўлганимдан фахрланаман. Қарорни қабул қилиш осон бўлмади. Аммо Германияда коронавирус бўйича аҳвол яхши эмас, яқинда бизнинг мамлакат тўлиқ локдаунга кетади. Оилам уларга яқин бўлишимни хоҳлаяпти, шунинг учун "Спартак" билан шартномани узайтирмасликка қарор қилдим", - дейди Тедеско.
Мураббий "Спартак"ни 2019 йил октябрида қабул қилиб олган эди. Ўтган мавсумни жамоа мавсумни 7-ўринда якунлади, жорий мавсумда эса 19 ўйиндан сўнг 35 очко билан 2-поғонани банд этиб турибди. Тедесконинг "қизил оқлар" билан амалдаги шартномаси 2021 йил 30 июнида якунига етади.
Фикрлар