Ads

Москванинг  “Спартак” клуби Бразилиянинг “Гремио” жамоаси ҳужумчиси Луан Виейрани ўз таркибига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Велоза Zero Hora нашри тарқатаётган хабарага қараганда, ушбу трансфер баҳоси москваликларга 20 миллион еврога тушиши айтилмоқда. Аммо, келишувнинг 30 % барибир футболчининг яқинларига тегишли бўлади. Шундай экан, “Спартак” учинчи томон билан ҳам келишиши лозим.

Қайд этиш лозим, Луан Бразилиянинг 2016 йилги олимпия ўйнларида ғалаба қозонган таркибида ёрқин ўйин намойиш этганди.