"Спартак" ва "Локомотив" футболчиларида коронавирус аниқланди

Россия миллий терма жамоаси матбуот хизматининг маълум қилишича, икки нафар футболчи коронавирус юқтириб олган.

"Тест натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Георгий Жикия ҳамда Маринато Гильерме топширган тест натижаси мусбат чиққан. Айни пайтда, бошқа таҳлил натижалари ҳам ўрганилмоқда. Ҳар икки футболчи изоляцияга олинган ва ҳар куни қайта тест топширади. Уларда ҳеч қандай симптомлар йўқ ҳамда ўзларини яхши ҳис қилмоқда.

Жамоанинг бошқа аъзоларидан қўшимча тест олиш жараёни бошлаб юборилган. Аввалги тест таҳлиллари манфий натижа берган эди", дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Жикия РПЛ 10-туридан ўрин олган "Спартак" - "Зенит" баҳсида тўлиқ ҳаракат қилганди. Шунингдек, Гильерме ҳам "Химки" жамоасига қарши 90 дақиқа ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!