“Специя” бош мураббийи Шомуродовни Торино”га қарши нега ўйнатмаганини айтди!

А Серия якунланишига бир тур қолганида “Специя” ҳамон қуйи лигага тушиб кетиш хави остида турибди.

Леонардо Семпличи шогирдлари 37-турда ўз майдонида “Торино”дан қақшатқич мағлубиятга учради. Туринликлар меҳмонда ўйнаганига қарамай, тўртта гол урди. “Специя” битта ғалаба орқали вазиятни анча ўнглаб олиши мумкин эди.

752345_original

“Торино”га қарши баҳсда Элдор Шомуродов захирада қолдирилди. Бой берилган учрашувдан кейин “Специя” бош мураббийи фикрлари билан ўртоқлашди.

- Шубҳасиз, мен хафаман. Биз учун ўта муҳим учрашувда майдонда рақибга етарли қаршилик кўрсата олмадик ва баҳс мана шундай якунланди. Иккита гол ўтказгандан кейин майдонда йўқолиб қолдик. Бундан бўлиши керак эмас эди. Асосий айбни ўзимга оламан, балки футболчиларга бу ўйиннинг нақадар муҳимлигини етказа олмагандирман.

Энди камчиликларни бартараф этиб, Римда бўладиган охирги ўйинга пухта тайёргарлик кўришимиз шарт.

Бизда қийинчилик бор. Бундай учрашувлар ҳар доим босим ўтказади. Бугун ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. Энди бир ҳафта давомида сўнгги учрашувга тайёргарликни янада пухта ташкил қилишимиз керак.

Жамоа аввалги ўйинлардагидек эди. Мен ярим ҳимоячиларни алмаштирдим. Биз тўпни назорат қила олмадик. Бунга “Торино”нинг маҳорати ҳам сабаб. Биз 0:2 га қадар яхши ўйнадик, кейин умуман ҳеч нарсани эплай олмай қолдик. Босим ва масъулият бизга оғирлик қилди. Ўйинда охиригача кураша олмадик. Бундан бўлиши керак эмас.

Мухлислар норози, улар бошқача жамоани кўришни истайди ва улар бугун эътироз билдирига ҳақли. Айниқса, охирги 20 дақиқадаги ўйинимиз ҳеч нарсага ярамайди. Бу ҳолат нафақат мухлисларга, балки ўзимизга ҳам ёққани йўқ.

Мағлубиятга кимлар сабабчи бўлгани ҳақида гапиришдан энди маъни йўқ. Верде янхши тайёрланган эди. Калдара тайёр эмасди. Мураккаб ҳолатга тушиб қолдик, айрим ўзгаришларни қилишга мажбур бўлдик. Энди мағлубиятни унутиб, бошқача иштиёқ билан охирги баҳсга тайёрланиш шарт. Йўқотадиган нарсамиз қолмади ва фақат олдинга интилишимиз керак.

Биз учрашувда Мбала Нзолага ҳужумда кўпроқ имконият яратиб беришни кўзлагандик. Уни рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқаришни режалаштиргандик. Унга 20 маротаба тўп оширсак, қийналиб қоляпти. Шунинг учун ҳужумни турлича ташкил қилмоқчи бўлдик.

Тактик схемалар ҳам ҳар доим кутилган натижани бермайди. 3-5-2 схемасида бирорта гол ўтказмадик. Тўрт ҳимоячига ўтсак, аҳволни кўрдингиз. Айрим ўйинчиларнинг йўқлиги 3-5-2 схемасини қўллаш имконини бермади. Ўйинга мослашишга ҳаракат қилдик.

Кейинги баҳсга тайёрланиш жараёнида ғояларимизни кескин ўзгартирамиз. Ҳаммасини бошидан бошлаймиз.

Кўп нарсада хато қилдик, ўзимизни оқлашимиз нотўғри. Вазиятга реал баҳо бериш керак. Асосий масъулият менинг бўйнимда.

Шу ўринда, Элдор Шомуродовни ўйинга туширмаганим вазият тақозоси эканини айиб ўтишим керак.

1cb2c9bd-0b75-4a44-81b2-712801049678.44543_1

Римда бўладиган охирги тур учрашувида ўзимизни бошқа томондан кўрсатишга ҳаракат қиламиз, - деди Леонардо  Семпличи.

Ўзбекистонни гуруҳдан олиб чиққан Неъматжонов Месси олган совринга даъвогар!

Ўзбекистон – Янги Зеландия: Ҳал қилувчи ўйин олдидан муҳим фактлар!

Машарипов ҳам Роналдудан фойдаланиб қолиши керак...

Премьер-лига билан хайрлашган легионеримиз фаолиятини қаерда давом эттиришини айтди

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

Шомуродов ва Нзола "Милан"га қарши жасорат кўрсатиши керак!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ботир
28/05/2023 19:49
Козонда бори чумичга чикади . Охирги уйинда омад.