Премьер-лига билан хайрлашган легионеримиз фаолиятини қаерда давом эттиришини айтди

Ўзбек футболининг иқтидорли ёшларидан бири, истеъдодли ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов легионер сифатидаги илк мавсумини якунлаш арафасида турибди.

“Пахтакор” тарбияланувчиси қарийб бир йил муқаддам, ўзига бўлган таклифни қабул қилиб,  Россия Премьер-лигаси дебютанти “Торпедо” сафига кўчиб ўтган эди.

Москваликлар ўтган йили қуйи лигадан энг кучли дивизионга кўтарилганидан кейин таркибни кучайтириш мақсадида бир неча трансферларни амалга оширган, ҳамюртимиз ҳам ўша жараёнда клуб сафига қўшилганди.

2015 йилдан етти йил давомида қуйи лигаларда юрган “Торпедо”нинг Премьер-лигага очиқчасига кучи ҳам, тажрибаси ҳам етмади. Бу жамоа чемпионат якунланишига икки турган қолган паллада учта ғалаба ва тўртта дуранг билан 13 очко жамғарган холос.

Hojimat-Erkinov-torpedo

“Торпедо” муддатидан олдин юқори дивизиондаги жойини бой бериб бўлди. Россияда дебют мавсумини ўтказган Ҳожимат Экинов Россия матбуоти вакиллари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

- Мавсум жуда қийин кечди. Премьер-лигада қолиш вазифаси бор эди. Лекин биз уни уддалай олмадик. Мусобақа жадвалидаги вазиятни нега ўнглай олмаганимизни тушунганим йўқ.

Жамоа ҳаракат қилди, бор кучимизни мана шу мавсум учун сарфладик. Демак, лигада жон сақлаб қолиш насиб қилмаган экан. Иккита учрашув қолди ва уларни яхши ўтказиш керак. Кейин яна Россия Премьер-лигасига қайтиш учун тайёргарликка зўр берамиз. Қайтиўҳшимизга ишончимиз комил!

Россияда биринчи мавсумни ўтказяпман. Россия чемпионатида яхши легионерлар кўплигини айтишим мумкин. Бу ерда ўзбек футболига нисбатан жисмоний кучга кўпроқ таянилар экан.

Россияда ўйнашни давом эттириб, ўсишга эришишни истайман, - деди Ҳожимат Эркинов.

21 ёшли футболчимиз Россия Премьер-лигасида 19 маротаба майдонга тушиб, жамоадошларига битта голли пас узатди. Шунингдек, мамлакат кубогида тўртта учрашувда қайтнашди.

Ҳожимат Эркинов катта футболга 2019 йили кириб келган бўлса-да, бир неча клубда ўйнашга улгурди. Иқтидорли ярим ҳимоячи Ўзбекистон Суперлигасида “Қўқон-1912”, АГМК ва “Пахтакор” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ўзбекистон чемпионатида икки маротаба ғолиб чиққан. Бир маротаба мамлакат кубогида ва икки бор Суперкубокда зафар қучган.

Ҳожимат 2020 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У халқаро майдонда 15 та баҳсда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, Камерун ва Қозоғистон терма жамоалари дарвозасини бир маротабадан ишғол қилган.

IMG_3738

Эркиновнинг “Торпедо” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Бош мураббий Шомуродовни танқид қилиб ўтди

Ўзбекистон Аргентинага гол урган чемпионатдан Марадона, Роналдиньо, Мессилар етишиб чиққан!

Шомуродов ҳақида ўйлаяпмиз...

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

Шомуродов ва Нзола "Милан"га қарши жасорат кўрсатиши керак!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!