Спорт арбитраж суди француз клуби бўйича баёнот берди

  • 11 августа, 21:39
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг "Лион" клуби жорий мавсумда Европа Лигасида иштирок этиши бўйича Спорт арбитраж суди (CАS) қарори юзасидан баёнот берди.

Tecno

"Олимпик Лион" клуби Спорт арбитраж судининг бугунги қарори билан Европа лигасининг 2025/2026 йилги мавсумида иштирок этишини тастиқлади. CАS клубнинг УЕФА қоидаларига риоя қилишини текширди ва ҳозирги вазият ҳеч қандай ўзгаришни талаб қилмайди, деган хулосага келди.

Бу қарор "Олимпик Лион"нинг бутун жараён давомида қўллаб-қувватлаган позициясини узил-кесил тасдиқлайди ва бу мавсумда Европа Лигасидаги амбицияларини мустаҳкамлайди", - дейилади клуб расмий сайтидаги баёнотда.

"Кристал Пэлас" Англия кубогидаги ғалаба туфайли Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди, аммо клубнинг асосий акциядори Жон Текстор "Лион"нинг назорат пакетига эгалик қилади, шу сабабли АПЛ клуби турнирда иштирок этмайди.

УЕФА регламентига кўра, бир хил мулкдорга эга клублар бир хил турнирда иштирок этиши тақиқланади, шу сабабли Текстор "Кристал Пэлас"нинг 43 фоиз улушини сотишга мажбур бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию