Спорт курашлари. Алишер Ғаниев — жаҳон чемпиони!

  • 23 Oct 10:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Wrestling
TIGGO 2 PRO

 

Албания пойтахти Тирана шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатидан хушхабар. -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, юртдошимиз финалда нейтрал мақомдаги спортчи Динислам Бамматовга қарши гиламга чиқди. Муросасиз баҳс полвонимизнинг 8:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва Ғаниев терма жамоамизга илк медални тақдим қилди.

Comments

You must be logged in to commet!