Спорт курашлари. U23 жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон таркиби эълон қилинди

21-27 октябрь кунлари Албанияда спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боради.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Тиранадаги дунё биринчилигида қуйидаги спортчиларимиз иштирок этади:

Эркин кураш:
-65 кг: Умиджон Жалолов

Юнон-рум кураши:
-60 кг: Алишер Ғаниев
-72 кг: Аброр Атабаев
-77 кг: Дониёр Накибов
-82 кг: Самандар Бобоназаров

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию