Спорт курашлари. Юнон-рум курашчиларимиз жаҳон чемпионатини 1 та олтин медаль билан якунлашди

Юнон-рум курашчиларимиз Албанияда давом этаётган U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида ўз иштирокларини якунлашди. Ортда қолган кун Дониёрхон Накибов (-77 кг) бронза медали учун баҳсда эронлик Али Оскоуга 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Шу тариқа, “классикларимиз” мазкур йўналишдаги иштирокини Алишер Ғаниевнинг (-60 кг) 1 та олтин медаль билан якунлашди. Бу ҳамюртларимизнинг ушбу ёш тоифасидаги дунё биринчилига қўлга киритган илк медали бўлди. 

Энди юртдошларимиздан эркин кураш устаси Умиджон Жалолов (-65 кг) 26 октябрь куни баҳсларга киришади.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!