"Спорт" ТВ бугун турнинг илк учрашуви - "Андижон" ва "Пахтакор" баҳсини жонли эфирда кўрсатмайди

Хабарингиз бор бугун Coca-Cola Суперлиганинг 9-тури старт олади. Турнинг илк учрашуви “Андижон” ва “Пахтакор” ўртасида кечади.

Таъкидлаш керакки, учрашувга бир кун қолганда ўйин ўтказиладиган жой ўзгарди. Ушбу баҳс аввал айтилганидек “Соғлом Авлод”да эмас, балки Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида ўтказиладиган бўлди.

Бизга етиб келган маълумотларга қараганда “Спорт” телеканали турнинг илк баҳсини жонли эфирда намойиш этмайди. Ёзиб олинган ҳолда кўрсатилиши ҳам ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, “Пахтакор” ортда қолган саккизта турдан сўнг 20 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ҳисобида 7 очко бўлган “Андижон” эса 12-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Пахтакор” баҳси соат 18:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!