Спорт вазирлиги кафолат бўлмаса чемпионатни якунламоқчи

Россия спорт вазири Олег Матицин қандай шароитда футбол бўйича мамлакат чемпионати тикланишини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

- Айни пайтда биз чемпионатни якунлашга тайёрмиз. Агарда футболчилар, мураббийларнинг вирусга чалинмасликларини кафолатловчи қандайдир омил бўлмаса, албатта. Ташкилотчилар барча талабларни кафолатлашлари керак. Ҳозир биз улардан ўйинларни қандай ташкил этиш бўйича таклифларни кутмоқдамиз. Табиийки томошабинларсиз. Агарда биз бу борада келиша олсак, таъқиқ бўлмаса, тегишли идоралардан хорижлик футболчиларни қабул қилиш ва уларнинг карантинини таъминлашга розилик олсак, эҳтимол мусобақалар ўтказилар, - деди Россия спорт вазири.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!