Спортчиларимиз кескин кўтарилди
Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзьекистон эркаклар ва хотин-қизлар терма жамоалари муваффақиятли иштирок этмоқда.
Бутун дунёдан 200 га яқин давлат терма жамоалар эркаклар ва хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда ғолиблик учун куч синашади. Олимпиада иштирокчиларининг умумий сони 630 нафар спортчини ташкил қилмоқда. Улардан 246 нафар гроссмейстерлардир.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадада Тринидад ва Тобаго, Миср шахматчиларини мағлуб этганидан кейин учинчи турда Хорватия вакиллари 3,1:0,5 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳар икки томон гроссмейстерлари ўзаро тўқнашган беллашувларда натижалар қуйидагича кўриниш олди:
Нодир Абдусатторов 2766 – Анте Юркич 2642 1-0
Нодирбек Ёқуббоев 2666 – Саша Мартинович 2563 0,5-0,5
Жавоҳир Синдоров 2677 – Леон Лаваич 2550 1-0
Шамсиддин Воҳидов 2650 – Зденко Кожул 2515 1-0.
Хотин-қизлар мусобақасида шахматчиларимиз учинчи беллашувда қийинчилик билан бўлса-да, учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди. Бу гал улар мусобақа мезбони Венгрия терма жамоасини 2,5-1,5 ҳисобида таслим қилдилар.
Натижалар қуйидагича бўлди:
Зшока Гаал 2385 – Афруза Ҳамдамова 2313 0-1
Тан Транг Хоанг 2351 – Нилуфар Ёқуббоева 2248 1-0
Юлианна Тербе 2245 – Умида Омонова 2032 0-1
Петра Пап 2259 – Маржона Маликова 2083 0-1.
Учинчи турдан сўнг Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бир очко тўплаган ҳолда Ҳиндистон ва АҚШ билан бирга кучли учликни ташкил қилмоқда.
Шахматчи йигитлар кейинги турда Вьетнам терма жамоасига қарши дона суради.
Мусобақа жадвалида саккизинчи ўринга кўтарилиган шахматимиз маликаларини тўртинчи турда Болгария терма жамоаси билан куч синашади.
Мусобақа қоидасига кўра, ҳар бир терма жамоа беш нафар шахматчилан таркиб топади. Ҳар турда улардан тўрт нафари дона суради ва биттаси захира ўйинчиси вазифасини бажаради. Мусобақа швейцарча тизимда 11 раунддан иборат бўлади.
Вақт назорати 40 та юриш учун 90 дақиқа, ўйин тугашигача 30 дақиқа қўшилади, ҳар бир юриш учун биринчисидан бошлаб +30 сония берилади.
Фикрлар