Спортчиларимиз Қозоғистондан қуруқ қайтмади

TIGGO 2 PRO

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган турнирда 40 мамлакатдан 110 нафар спортчи қатнашди.

Ёпиқ иншоотда ўтказилган нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллади.

Жумладан, уч ҳатлаб сакраш дастурида Шарифа Давронова 13,90 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. 

Шунингдек, баландликка сакрашда истеъдодли атлетимиз Амир Нагаев 2,10 метр баландликни забт этган ҳолда бронза медали соҳибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!