Спортчимиз Германияга кетди

TIGGO 2 PRO

Германиянинг Котбус шаҳрида енгил атлетиканинг аёллар ўртасида баландликка ва эркаклар ўртасида лангар чўпга таяниб сакраш йўналиши бўйича "International Jump Meeting Cottbus" турнири ўтказилади.

Мазкур мусобақа жорий йилнинг 29 январь куни ўтказилади. Қувонарлиси, ушбу турнирнинг аёллар ўртасидаги баландликка сакраш беллашувларида ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаева ҳам иштирок этади.  

Нуфузли мусобақада Сафинага Ирен Шоу (Австралия), Лия Апостоловски (Словения), Кристина Хонсель (Германия), Имке Оннен (Германия), Бьянка Стихлинг (Германия), Хета Туури (Финляндия) Кристина Овчинникова (Қозоғистон), Идеа Пьерони (Италия), каби маҳоратли атлетлар қаршилик кўрсатади. 

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, С.Саъдуллаеванинг рақиблари орасида фаолиятидаги энг яхши шахсий кўрсаткич  Кристина Хонселга тегишли бўлиб, у 1,98 метр натижа қайд этган. Атлетимизнинг энг баланд сакраган баландлик 1,97 метрни ташкил қилади. Қолган юқорида номи қайд этилган спортчиларнинг натижалари уларникидан бироз пастроқ. Бу эса «International Jump Meeting Cottbus» турнирида Сафина Саъдуллаева медаллар учун курашиш имкони бор деганидир.  

Маълумот ўрнида: 2024 йил ўтган «International Jump Meeting Cottbus» турнирида Сафина Саъдуллаева 1,86 метр натижа билан учинчи ўриндан жой олган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!