SPORTS.uz Белград-2021: Бугун Ҳасанбой Дўсматов ва яна 2 нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди

  • 26 октябрь, 2021, 02:18
  • Bekzod Isayev
  • 3
  • Бокс
CHERY AUTO

Бугундан Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги жанглари старт олади.

26 октябрь санасида уч нафар ҳамюртимизнинг рингга кўтарилишлари белгиланган. Дастлаб Одилжон Аслонов (-80 кг) танзаниялик Юсуф Чангалавега қарши кундузги жангда иштирок этади. Бу Тошкент вақти билан 16:00дан кейинги сеансда (тахминан 19:20да) бошланади.

Кечки жангда эса Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) қозоғистонлик Сакен Бибосинов билан беллашади. Ушбу жанг 21:00дан кейин бошланадиган сеансга (тахминан 21:00) тўғри келади.

Саиджамшид Жафаров (-75 кг) эса словакиялик Фернезага қарши рингга чиқади. Жафаров иштирокидаги жанг ҳам Тошкент вақти билан 21:00дан кейин бошланадиган сеансда (тахминан 23:10) бошланади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз таркибида биринчи бўлиб рингга Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) кўтарилди ва у ирландиялик Брендан Маккивини таслим этди.

sportsuz_asadkhuja-35

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
solijon bobokulov
26/10/2021 05:50
Juda "yurishini" degan soʻzni ishlatmanglar iltimos. Ishtirokini desalaring boʻladi.
&
Бухорий Шариф
26/10/2021 20:56
Уччала ўғлонимиздан ҳам фақат ғалаба кутиб қоламиз. Омад тилаймиз. Олға йигитлар....
Muxtorov Behzod
26/10/2021 06:16
Xasanboy Dustmatov finalga chiqarkan sal kam. Bibosinov judayam kuchli. Ishqilib omadini bersin