SPORTS.uz Белград-2021. Жанг ўтказмасдан финалга чиққан Абдумалик Халаковнинг фикрлари
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада чорак финаллар якунланди. Ярим финаллар ўтказилмоқда.
-60 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халаков ЖЧ ярим финалида эронлик Даниэль Шахбахшга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, эронлик боксчининг жароҳати жиддий эканлиги сабабли у рингга чиқмади. Шу тариқа, Абдумалик автоматик равишда финалга йўл олди!
Абдумалик Халаков SPORTS.uz сайтига ушбу воққеликдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- Ассалому алайкум SPORTS.uz сайти мухлислари. Бугун ярим финалда жанг ўтказишим керак эди. Афсуски, эронлик рақибим жароҳат олганлиги учун жанг бўлмади. Эртага финал. Дуо қилиб туринглар.
Шунингдек, ҳозир Мадияр ака Саидраҳимовнинг ҳам ярим финал жанги бўлиб ўтади. Уларни ҳам дуо қилиб турасизлар деган умиддаман, - деди Абдумалик Халаков.
Энди ҳамюртимиз финалда франциялик Софиане Оумиа билан рингга кўтарилади.
Фикрлар