SPORTS.uz Белград-2021: Ўзбекистонлик боксчи кунни ғалаба билан якунлади
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Терма жамоамиз учун куннинг охирги жангида Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) рингга кўтарилади. Ҳамюртимиз фаластинлик Ахмед Харара билан жанг ўтказади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.
Боксчилар рингга чиқиб келишди. Вакилимиз кўк рангли формада, унинг рақиби эса қизил либосда жанг қилади.
Биринчи раунд бошланди.
Кутилмаганда фаластинлик боксчи кетма-кет зарбалар орқали ҳужумга ўтди. Вакилимиз эса унга қарши ҳужумлар орқали зарба берди. Ахмед Харара қулочларини кенг очиш орқали иккиламчи зарба беришга уринди. Бироқ Асадхўжа маҳорат эвазига рақибдан устунликка эришди. Илк раунд 5:0 ҳисобида бизнинг фойдамизга ҳал бўлди.
Биринчи раунд якунланди.
Иккинчи раунд бошланди.
Фаластинлик боксчи пастдан зарба бериб, вакилимизга ноқулайлик туғдирмоқда. Асадхўжа эса узоқлаштириб кейин зарба йўллаяпти...
Энди эса ҳамюртимиз кутиб олиб, зарба бермоқда. Реферилар бу раундда ҳам боксчимизнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.
Иккинчи раунд якунланди.
Учинчи раунд бошланди.
Фаластинлик боксчи яна бош билан ҳужумга ўтяпти. Унинг пастдан келиши анча хавфли экан. Ҳамюртимиз учинчи раундда эркинроқ ҳаракат қиляпти. У икки раундда керакли очколарни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.
Жанг тугади. Ҳакамларнинг қарорини кутамиз...
Ҳакамлар ҳамюртимизнинг ишончли ғалабасини қайд этишди - 5:0. Асадхўжа ҳам кейинги босқичда.
Фикрлар