SPORTS.uz Белград-2021: Ўзбекистонлик боксчи рингга чиқадиган "Штарк" арена қай ҳолатда? (Фоторепортаж)

  • 25 октябрь, 2021, 20:40
  • 0
  • Бокс

Бугундан Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.

Дастлаб, Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) жанг ўтказади. У ирландиялик Брендан Маккивига қарши рингга кўтарилади.

Бу кун тартибидан ўрин олган 7-жанг ҳисобланади. Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг жанги Тошкент вақти билан 21:00да бошланадиган сеансга белгиланган. Бу тахминан соат 22:20дан кейин бошланади.

Жанглар бўлиб ўтадиган "Штарк" аренада мусобақага тайёргарлик жараёнлари кетмоқда. Ушбу арена 20 мингга яқин мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.

Қуйида "Штарк" аренанинг айни пайтдаги ҳолати билан танишишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!