SPORTS.uz Белград-2021. Қизиқ факт! Ўзбекистонлик боксчиларни мағлуб этганларнинг аксарияти чемпион бўлди (Фото)

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. 5-6 ноябрь кунлари финаллар ўтказилди, 13 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Эътиборлиси, чемпион бўлганларнинг аксарияти ўзбекистонлик боксчиларни мағлуб этганлар ташкил қилди.

-48 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган қозоғистонлик Темиртас Жуссупов чорак финалда Нодиржон Мирзаҳмедовни енгди - 5:0.

sportsuz_nodirjon-27

-51 кг вазн тоифасидаги чемпион қозоғистонлик Сакен Бибоссинов 1/16 босқичда Ҳасанбой Дўсматовни ютди - 5:0.

ҳасанбойни ютган

-54 кг вазн тоифасидаги чемпион япониялик Томоя Тсубойи 1/8 финалда Шаҳобиддин Зоировдан устун келди - 3:2).

sportsuz_shahob-05

-57 кг вазн тоифасидаги чемпион америкалик Жамал Харвей 1/8 финалда Миразизбек Мирзахалиловни таслим этди - 4:1.

sportsuz_miraziz-23

-60 кг вазн тоифасидаги чемпион франциялик Софиан Оумиа финалда Абдумалик Халаковни ютди - 4:1.

sportsuz_abdumalik_final-33_1

-63,5 кг вазн тоифасидаги чемпион кубалик Энди Круз чорак финалда Мужибулло Турсуновдан устун келди - 5:0.

sportsuz_munibullo-29

-67 кг вазн тоифасидаги чемпион япониялик Севорнрец Оказава 1/8 финалда Асадхўжа Мўйдинхўжаевни мағлуб этди - 5:0.

sportsuz_asadxuja-38_1

-71 кг вазн тоифасидаги Шаҳрам Ғиёсов ғолиб ёки совриндорлардан бири билан тўқнаш келмади.

sportsuz_shaxram-18

-75 кг вазн тоифасидаги бронза медаль соҳиби таиландлик Вирапон Жонгжохо чорак финалда Саиджамшид Жафаровни таслим этди - 5:0.

sportsuz_saidjamshid-34

-80 кг вазн тоифасидаги чемпион америкалик Робби Гонсалес 1/8 финалда Одилжон Аслоновни ютди - 4:1.

sportsuz_odiljon-36

-86 кг вазн тоифасидаги бронза медаль соҳиби бельгиялик Виктор Шельстраете илк босқичдаёқ Шоҳжаҳон Абдуллаевни нокаутга учратди.

sportsuz_shohjahon-31

-92 кг ванз тоифасидаги чемпион кубалик Жулио Ла Круз Пераза ярим финалда Мадияр Саидраҳимовни енгди - 5:0.

sportsuz_madiyar-20

+92 кг вазн тоифасидаги финалчи арманистонлик Давит Чалоян чорак финалда Лазизбек Муллажоновдан устун келди - 5:0.

sportsuz_lazizbek-25

 

БЕКЗОД Исаев тайёрлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию