SPORTS.uz Белград-2021. Терма жамоамиз таркибида яна бир йўқотиш
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада нимчорак финаллар якунланди. Энди навбат чорак финалларга.
Бир неча дақиқадан сўнг Мужибулло Турсунов (-63,5 кг) кубалик Энди Круз билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 23:15дан сўнг бошланади (В ринг).
Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.
Биринчи раунд бошланди.
Кубалик боксчининг техникаси анча юқори. Лекин Мужибулло ҳаракатчан. Бу ҳамюртимизга устунлик беришига умид қиламиз.
Мужибулло Турсунов қорин қисмига зарба берди. Қарама-қарши зарбалар гувоҳига айландик. Ёмон эмас Турсунов кетма-кет иккилик зарбалари йўллади.
Икки боксчи ҳам бир-бирини яхши ўргангани кўринмоқда. Эҳтиёткор ҳаракатлар. Клинч...
Биринчи раунд кубалик боксчи фойдасига 5:0.
Иккинчи раунд бошланди.
Ҳамюртимиз айланма зарбасини ўтказа олмади. Учлик зарбаси ҳам ноаниқ кетди. Энди Круз эса ҳотиржамликни сақлаб қолмоқда.
Уххх ҳозир Круз апперкот зарбасини ўтказа олди. Мужибулло ҳимояни эсдан чиқармаслиги лозим. Қарама-қарши зарбалар кўпайди. Клинч ҳам.
Крузнинг техникаси яхши эканлиги ўз сўзини айтмоқда. Вазиятлардан яхши чиқиб кетяпти.
Учинчи раунд бошланди.
Кетма-кет зарбалар йўлланди икки боксчи томонидан ҳам. Вакилимиз ҳимояланишга мажбур. Чунки Турсунов юз қисмига зарба қабул қилиб олди. Яна клинч.
Энди кубалик боксчи олдинга ўтмоқда. Раундни эртароқ якунламоқчига ўхшайди. Лекин ҳамюртимиз қарши зарбалар беришга уриняпти. Кубалик Круз яккалик зарбалар бермоқда.
Жанг якунланди. Ҳакамлар кубалик боксчининг ғалабасини қайд этишди.
Фикрлар