SPORTS.UZ сайти ММА бўйича халқаро турнирни трансляция қилади (Видео)

  • 15 май, 2021, 11:55
  • 0
  • MMA

22-23 май кунлари Термиз шаҳри ММА бўйича профессионал жанг кечасига мезбонлик қилади. Янада аниқроқ қилиб айтганда, Сурхондарё вилояти ҳокими кубоги учун ўзига хос турнир ташкил этилади.

Мазкур жанг кечасининг карди 16 та жангдан иборат бўлади. Юртимизнинг истеъдодли ММА жангчилари билан бир қаторда қўшни Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистондан ҳам юқори даражадаги спортчилар таклиф этилган.

Мусобақа доирасида 22 май куни "Face to Face" маросими ўтказилса, 23 май куни Термиз шаҳар Санъат саройи “Амфитеатр”да жанглар бўлиб ўтади.

"Face to Face" маросими ва жанглар SPORTS.UZ сайти You Tube канали орқали тўғридан тўғри трансляция қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!