SPORTS.uz талқини бўйича Суперлиганинг 5-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг

Хабарингиз бор ўтган ҳафтада Суперлигада 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бу тур ҳам мухлислар бир-биридан қизиқарли ва кутилмаган ўйинларга гувоҳ бўлишди.

SPORTS.uz портали ҳам ўз талқини бўйича ушбу ўйинларда ўзини кўрсатган ва жамоасига фойда келтирган футболчилардан иборат тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор").

utkir

Бу турда энг яхши дарвозабон сифатида Ўткир Юсуповни танладик. "Сурхон" билан кечган учрашувда Юсупов ўз дарвозаси даҳлсизлиги сақлаб қолди. Термизликлар иштирокидаги бир нечта ҳавфли вазиятларни бартараф эта олди.

Ҳимоячилар: Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Бобур Акбаров ("Андижон"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Элёр Орифов ("Сўғдиёна").

alij_1

"Пахтакор"нинг ёш футболчиларидан бири бўлишига қарамай асосий таркибида тўп сураётган Ҳожиакбар Алижонов "Динамо"га қарши кечган ўйинда фаол ўйнади. Ўз қанотида ишончли ўйин кўрсата олди. "Динамо"нинг қанот футболчилари тезкор ва тажрибали бўлишига қарамасдан, унинг ишончли тарзда тўп суриши , рақиб томонидан бўлаётган босимни сездиргани йўқ.

bobir

Ниҳоят, "Андижон" ҳам ғалаба қозонди. "Насаф" билан кечган ўйинда водийликлар ҳимоячилари ишончли ўйнади. Бобур Акбаров бу борада фаоллик намойиш этди. Улкан тажрибага эга бўлган Акбаров қаршиликларнинг қаршилигини бартараф қилди ва "Андижон"нинг илк ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

murod

Қўқонликлар сардори Мурод Холмуҳаммедов "Қизилқум" билан учрашувда катта саҳнага чиқа олди. Ўйин якунидаги жарима зарбасини жуда чиройли ва ишончли тарзда бажарди. Мурод томонидан берилган кучли ва аниқ зарбасини Артём Макосин кутмаганлиги туфайли, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Бу эса қўқонликларга ҳам мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди.

el

Улуғбек Бақоевнинг ташрифидан сўнг "Сўғдиёна" яна ўзига кела бошлади. "Металлург" билан кечган ўйинда жиззахликлар яхши ўйнади. Элёр Орифов ҳимояда рақиб жамоа футболчиларига имконият бермади ва ўзининг чиройли голи билан "Сўғдиёна"нинг "Метталург" устидан ғалаба қозонишини таъминлади.

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Азим Аҳмедов ("Навбаҳор"), Арслонмурод Аманов ("Локомотив").

jalol

5-турда "Пахтакор" ўз майдонида тўп сурганига қарамасдан, "Динамо"га қарши қийин ўйин ўтказди. Жалолиддин Машарипов доимгидек "шерлар" сафида фаол ўйнади ва чиройли тарзда гол уришга эришди. Хоразмлик иқтидор эгасининг фаол ҳаракатлари якунда "Пахтакор"га муҳим ғалабани тақдим этди.

lut

"Бунёдкор"нинг тажрибали футболчиси Лутфулла Тўраев АГМКга қарши кечган ўйинда супергол киритишнинг уддасидан чиқди. Айнан унинг ягона голи якунда "қалдирғочлар"нинг Олмалиқдан муҳим уч очкони қўлга киритишларини таъминлади.

azim

"Пахтакор"дан "Навбаҳор"га қайтган Азим Аҳмедов "Сурхон"га қарши кечган учрашувда майдонда энг фаол ўйин кўрсатди. Майдон марказини ўз тизгинида ушлаб турди ва “лочинлар”нинг етакчи футболчиси эканини амалда исботлади.Чиройли гол урди.

amanov

Арсланмурод Аманов ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган “Бухоро”га қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасига супер гол урди. Туркманистонлик футболчи қанотда кўплаб рейдларни амалга оширди. "Бухоро" билан учрашувда Аманов асосий таркибда доимий ўйнашга лойиқ эканлигини кўрсатди.

Ҳужумчилар: Рўзимбой Аҳмедов ("Андижон"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")

ruzim

"Андижон" мавсумдаги илк ғалабасини "Насаф"га қарши кечган баҳсда қўлга киритди. Ушбу баҳсда Рўзимбой Аҳмедов икки бор "Насаф" дарвозасига йўл топди. Бир сўз билан айтганда, Рўзимбойнинг дубли "Андижон"га ғалаба келтирди. Айниқса, унинг дастлабки киритган голидаги ҳаракатари мухлисларнинг олқишларига сабаб бўлди.

temur_1

Марат Бикмаев кетганидан сўнг Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"нинг ҳужум чизиғидаги асосий фигурасига айланди. "Бухоро"га қарши кечган ўйинда ҳам Темурхўжа майдонда фаол ўйнади. Ҳаводаги курашларда "Бухоро"нинг бўйдор икки ҳимоячидан фаол ўйнади ва индивидуал маҳорати эвази гол урди. Унинг гол "Локо"га навбатдаги ғалабани тақдим этди.

Тур мураббийи: Улуғбек Бақоев ("Сўғдиёна").

baqoyev

Ўтган мавсум якунлангач “Бухоро”дан кетган Улуғбек Бақоев яна мураббийлик фаолиятини бошлади. Унинг “Сўғдиёна”даги дебюти “Металлург”дек кучли жамоага қарши тўғри келган бўлсада, тажрибали мутахассис жамоасини ғалаба сари етаклай олди.

ramziy-jamoa-web

Бахтиёржон Тоштемиров ва Иззатбек Абдуваҳобовлар тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!