Срна январда “Барселона” га ўтишни истамоқда
Донецкнинг “Шахтёр” клуби ҳимоячиси ва сардори Дарио Срна “кончилар” раҳбарияти билан ўзининг бошқа жамоага ўтиш истаги борасида мурожаат қилди.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра 34 ёшли хорватиялик футболчи қишки трансферлар даврида “Барселона” клубига ўтишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида каталонияликлар ҳам тажрибали ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган.
Срнанинг сўзларига кўра “Шахтёр” клуби президенти Ринат Ахметов уни “Барселона”га текинга қўйиб юборишга тайёр.
Маълумот учун, Срна ушбу мавсум Украина чемпионатида 12та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар