Сталлоне фильмида суръатга тушган боксчи Жошуага мураббий бўлмоқчи
Ads

Яримоғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Антонио Тарвер, супероғир вазн тоифасидаги Энтони Жошуага Энди Руис билан бўладиган реванш  жангида ўз хизматидан фойдаланишни таклиф қилди.

“ Чемпион сенга тиклана олишинг учун жаҳон даражасидаги тажрибали мураббий кераклигини эшитдим. Мени номзодлар рўйхатига қўшсанг бўлади. Чунки, фаолиятим мобайнида керакли тажрибани тўплай олдим. Барча даражани босиб ўтдим. Қолаверса, менда ажойиб мулоқот қобилияти бор. Менга имкон беринг ва бундан сиз пушаймон бўлмайсиз. Чунки, жаҳон тажрибасига эга ва мулоқот қобилияти яхши шакилланган мураббий билан ишлаш қандай натижарга сабаб бўлишини бутун дунёга кўрсатиб қўймоқчиман”-  дея ўз фикрини шахсий интернет сахифаларида қолдирган.

Эслатиб ўтамиз: Ушбу боксчи афсонавий Рой Жонсни ғалабали сериясига чек қўйган эди. Қолаверса, кино оламида Сильвестр Сталлоненинг  “Рокки Балбоа” фильмида ҳам суръатга тушган.

4f0d7d95afcae