Старрижнинг йўқолган ити топилди

“Ливерпуль” клубининг собиқ ҳужумчиси Дэниэл Старрижнинг йўқолган ити топилди. Бу ҳақда ABC7 нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, душанба куни 29 ёшли англиялик футболчининг Лос-Анжелесдаги уйини ўғри урган эди. Ўғрилар уйдаги бир нечта сумкага қўшиб Старрижнинг шпиц зотли итини ҳам олиб чиқиб кетишган эди. Шундан сўнг у кимда-ким ушбу итни қайтарса, 20-30 минг доллар мукофот ваъда қилган эди.

Лос-Анжелес полицияси эса ушбу итни бугун тонгда футболчига қайтарди. Бироқ, ҳозирча уни ким топгани ва жиноятчилар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!