Стефанос Циципас мусобақани ғалаба билан бошлади
Ads

Грециялик теннисчи Стефанос Циципас "Fever-Tree Championships" мусобақасининг биринчи даврасида муваффақиятга эришди.

Стефанос Лондон шаҳрида ўтаётган турнирнинг ушбу босқичда британиялик Кайла Эдмундга қарши кортга чиқиб, 6:3, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа иккинчи даврага йўл олган Циципас, энди франциялик Жереми Шардига қарши кортга чиқадиган бўлди.