Стешевич: "Гол ура олмаяпмиз. Ўринбоевнинг йўқлиги ҳам сезилмоқда"
Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан кейин "маъданчилар" бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Футбол 90 дақиқа ўйналади. Ўйлашимча, бугун рақибдан яхши ҳаракат қилдик. Бир вазиятни ўзтказиб юбордик ва дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Баҳс сўнггига қадар курашдик, аммо мувозанатни тиклай олмадик. Ўтган тур "Сурхон" ҳам ягона хатомиздан фойданиб кетган эди. Бугун "Бунёдкор" билан беллашувда ҳам ҳолат такрорланди. Жамоамнинг ўйинида пасайиш бор деб ўйламайман.
Афсуски, гол ура олмаяпмиз. Ўринбоевнинг йўқлиги ҳам сезилмоқда. Бугун соғлиғи билан муаммолар сабаб Ғофурбеков бошланғич таркибда майдонга тушмади", - деди мутахассис.
Фикрлар