Стипе Миочич: "У дунёни ҳайратда қолдиради!"
28 октябрь куни профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри (33-0-1,24 КО) собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг борасида кўплаб машҳурлар ўз фикрини билдирмоқда. Жумладан, UFCнинг оғир вазн тоифасидаги яна бир собиқ чемпиони, Нганну (17-3) билан бевосита октагонда дуч келиб, мағлубият аламини тотиб кўрган, Стипе Миочич (20-4) ҳам бу қарама-қаршиликка муносабат билдирди.
“Бу жангда, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мен Фрэнсисга энг яхши тилакларимни тилайман ва умид қиламанки, у дунёни ҳайратда қолдиради",-деди Миочич.
Эслатиб ўтамиз, Стипе Миочич 12 ноябрь куни Жон Жонсга (27-1) қарши чемпионлик жангида октагонга кўтарилади.
Фикрлар