Стивен Жеррард “Рейнжерс”да собиқ жамоадошига устозлик қилади
Ads

 

Шотландиянинг “Рейнжерс” жамоаси “Фенербахче” ҳимоячиси Мартин Шкртел ва “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Гарри Уилсонни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

The Scottish Sun нашрининг маълум қилишича, клуб мазкур трансферлар учун 2,7 миллион фунт сарфлайди. Шкртел билан 3 йиллик, Уилсон билан эса 1 йиллик шартнома имзоланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Стивен Жеррард “Рейнжерс” бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Англиялик мутахассис 1 июндан ўз ишига киришади.

Маълумот учун, Стивен Жеррард ва Мартин Шкртел бир неча йил давомида биргаликда “Ливерпуль” клубида тўп суришган.