"Сток Сити" бош мураббийида коронавирус аниқланди

  • 10 Jun 09:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Сток Сити" клуби бош мураббийи Майкл О’Нилнинг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижа берган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Айтиш керакки, бундан аввал Майкл 5 марта тест топширган ва уларнинг барчаси манфий натижа берган эди. Энди у карантинга олинади ва мураббийлар штаби ҳамда футболчилар билан видеоалоқа орқали боғланиб туради.

Энди О’Нилнинг ўрнига жамоани унинг ассистенти Билли МакКинлай бошқариб туради.

Comments

You must be logged in to commet!