Стол тенниси. Астанада Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда
Шу кунларда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг илк кунида жамоавий дастурда гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳслар ўтказилди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, унда 1 ғалаба ва 1 мағлубиятли ўйин ўтказган йигитларимиз ҳам, 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган қизларимиз ҳам ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллашди. Афсуски, ушбу натижа медаллар учун курашни давом эттиришга етарли бўлмади. Энди спортчиларимиз жамоавий дастурда 11 ва 13-ўринлар учун курашишади.
Тақвимга кўра, спортчиларимиз 9 октябрдан жуфтлик ва микст, 11 октябрдан яккалик йўналишларидаги иштироклари билан мусобақани давом эттиришади.
Фикрлар