Стол тенниси. Аёллар терма жамоамиз муросасиз баҳсда Польшага ютқазиб қўйди

Хабарингиз бор, шу кунларда Хитойнинг Ченду шаҳрида стол тенниси бўйича жамоавий жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, эркаклар терма жамоамиздан сўнг аёллар терма жамоамиз ҳам иккинчи учрашувини ўтказди. Афсуски, вакилларимизга Польшага қарама-қаршиликда бироз омад етишмади. Терма жамоамиз 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, йигитларимиз жаҳон чемпионатининг дастлабки учрашувида Венгрияга ҳам 3:1 ҳисобида ютқазиб қўйишган эди.

Ўзбекистон 2 – 3 Полша

Марҳабо Магдиева – Анна Вегрзин 2:3
Асел Эркебаева – Катаржина Вегрзин 1:3
Розалина Ходжаева – Паулина Крзисиек 3:1
Марҳабо Магдиева – Катаржина Вегрзин 3:1
Асел Эркебаева – Анна Вегрзин 0:3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!