Стол тенниси. Терма жамоамиз жамоавий баҳслардаги иштирокини якунлади

TIGGO 2 PRO

Қозоғистонда ўтаётган стол тенниси бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Ортда қолган кун қизларимиз жамоавий дастурдаги иштирокларини якунлашди.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, 11-14 поғоналар учун кечган беллашувда ҳамюртларимиз дастлаб мезбонларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди. 11-ўрин эгаси аниқланган баҳсда Малайзия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва қизларимиз мазкур йўналишда 12-бўлишди. Йигитларимиз эса бугун 17-ўрин учун Шри-Ланкага қарши ўйин ўтказишади. Шунингдек, кун давомида ҳамюртларимиз микст ва жуфтлик дастурларида саралаш баҳсларини бошлашади.

Куннинг энг шов-шувли янгилиги 14 ёшли эронлик стол теннисчи Бенямин Фаражи жамоавий дастурда хитойлик жаҳон рейтинги етакчиси Чуцин Ванни мағлубиятга учратгани бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!