Стоунз янги жамоасида қанча маош олади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» таркибини тарк этгач, эркин агент мақомига эга бўлган инглиз ҳимоячиси Жон Стоунс энди «Интер» клубига ўтиши арафасида турибди. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, томонлар икки йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Таҗрибали ҳимоячининг «нерадзурри» сафидаги йиллик маоши тахминан тўрт миллион еврони ташкил этади. 

Яқин кунлар ичида Стоунз Миланда тиббий кўрикдан ўтиши ва трансферни расмийлаштириши кутилмоқда.

32 ёшли футболчи 2016 йилдан 2026 йилгача «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилди. Ўтган мавсум Англия премьер-лигасида у жами тўққизта ўйинда майдонга тушди ва гол ҳамда самарали узатмалар билан ажралиб турмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!