Стойкачи Маҳмуд Муродовни унутинг. Бизда курашчи Муродов бор!

  • 23 июль, 2023, 12:37
  • 0
  • MMA

Кеча тунда ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов Брайан Барбарена устидан ишончли ғалабага эришди.
Аммо, бу ғалаба Маҳмудга бироз тарих яратиш учун замин ҳозирлади. Уч раундлик жанг давомида ҳамюртимиз 16 маротаба тейкдаунга (рақибини кураш усули билан ерга ётқизишга уриниш) интилган ва шундан 13 таси муваффақиятли амалга оширилган.
Бу натижа орқали Муродов ўзи иштирок этувчи ўрта вазн рекордини ўрнатди. Бундан олдин энг юқори натижа Марвин Ветторига тегишли эди (Кевин Холланд билан жангда 11 маротаба тейкдаун).
Умумий UFC‘даги бир жангда амалга оширишган энг кўп муваффақиятли тейкдаунлар сонига қарасак бу рўйхатда ҳам Маҳмуд топ-5 га кириб олди.
Булар қуйидагича:

photo_2023-07-23_02-39-21

21 - Ҳабиб Нурмагомедов (Абель Трухильога қарши жангда);
16 - Шон Шерк (Хермес Франкага қарши жангда);
14 - Деметриус Джонсон (Киоджи Хоригучига қарши жангда);
14 - Кёртис Блэйдс (Александр Волковга қарши жангда);
13 - Маҳмуд Муродов (Брайан Барбаренага қарши жангда);
13 - Луиджи Фиораванти (Люк Куммога қарши жангда);
13 - Мераб Двалишвили (Густаво Лопезга қарши жангда).

Эслатиб ўтамиз, Муродовдан тепада қайд этилган натижаларда фақатгина Ҳабиб Нурмагомедов ўз натижасига уч раундлик жангда эришган. Қолган жангчилар, яъни, Шон Шерк, Деметриус Джонсон ва Кёртис Блэйдслар бу ишни қилиш учун беш раундлик жанглар ўтказишган. Шундан ҳам билиб олиш мумкинки, Муродов анча тарихий натижа қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!