Стоймирович - "Локомотив" бош мураббийи!

Олдин хабар берганимиздек, сербиялик мутахассис Александр Стоймирович ОКМК клуби билан хайрлашганди ва унга Тошкентнинг “Локомотив” клубидан жиддий таклиф тушганди.

Sports.uz журналистига маълум бўлишича, якунда ҳар икки томоннинг музокаралари ижобий ҳал бўлди ва Стоймирович “Локомотив” билан бир йиллик шартнома имзолади.

Шундай қилиб, юртимизда “Нефтчи”, “Навбаҳор” ва ОКМК клубларида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаб келган Стоймирович энди “Локомотив”да бош мураббий ролида иш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhom Reymbaeev
11/12/2023 20:34
Lokoni kunı yordamçi murabbiyga qoldimi? Yana çempionlik uçun kuraşmoqçi.