"Странджа": Иқболжон Холдоровда ғалаба!

 “Странджа” турнири чорак финалида -71 кг вазнда ҳаракат қилаётган Иқболжон Холдоров ҳам рингга кўтарилди. У Грузия вакили Эскерхан Мадиевга қарши баҳс юритди.

Қизиқарли кечган кечган баҳс 2-раундда грузиялик боксчининг жароҳат олганлиги сабабли тўхтатилди. Биринчи раундда эса, юртдошимиз ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу тариқа Иқболжон чорак финалда ғалаба қозонди ва ярим финал босқичига йўл олди. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!