Суарес “Барселона”га қайтади!
“Атлетико”нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес “Барселона”га қайтиш имкониятига эга бўлди.
Маълумотларга қараганда, икки мавсум аввал катта армонлар билан Каталонияни тарк этган Суарес агар “Барса” раҳбарияти уни ортга қайтарадиган бўлса, маошининг катта қисмидан воз кечишга тайёрлигини маълум қилган.
Мадрид клуби икки йиллик ҳамкорликдан кейин тажрибали ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр. Суаресга айни пайтда АҚШнинг “Интер Майами” ва Туркиянинг “Фенербеҳче” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Суареснинг ўзи Каталонияга қайтишни истаяпти. Луис “Барселона”да ўйнаган даврда 283 та учрашувда 195 та гол уриб, 113 та ассист қайд этган.
Бу мавсум уругвайлик тўпурар “Атлетико” сафида 32 та ўйинда рақиблар дарвозасини 11 марта ишғол қилди ва иккита голли пас узатди.
Фикрлар